Илм-фан - 23:25 · 13.06.2022

Ерни магнит бўронлари қоплашни бошлади

Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси ва гелиофизика асбоблари лабораторияси мутахассислари соат 08:00 да Ерда тўсатдан магнит бўронлари бошланганини эълон қилди.

Фото: «The Conversation»

Кузатилагн космик ҳодиса G1 тоифага киради, яъни унинг фаоллик даражаси паст. Агар магнит бўрони кучайиб кетмаса, у аҳоли томонидан сезилмайди. Магнит бўрони фаоллиги 18 июнгача давом этади. Шу билан бирга, 23 дан 25 июнгача магнит бўрони кузатилади, улар қуйидаги шкалада қайд этилиши кутилмоқда:

  • 23 июнь — 4 балл;
  • 24 июнь —5 балл;
  • 25 июнь — 3 балл.

Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси.

Аввалроқ мутахассислар июнь ойида кузатиладиган магнит бўронлари санасини маълум қилганди.

Bugun — LIVE