Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Афғонистонда 14 июнь куни содир бўлган 6 балли зилзила кучи Ўзбекистонда қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Twitter / @mchsing
Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан саот 12:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари 35,99 градус шимолий кенглик, 71,24 градус шарқий узунликни ташкил қилган. Магнитуда 6 баллга етган.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 612 километр жанубий-шарқда жойлашган. Шунингдек, қуйида зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи эълон қилинган:
Сурхандарё вилоятида 2–3 балл;
Фарғона вилоятида 2 балл.
Аввалроқ Тошкент вилояти Пскент туманида 3 балли зилзила содир бўлгани ҳақида маълумот берилганди.