Жамият - 14:53 · 14.06.2022

Биржада шакар нархи 26 фоизга пасайди

Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасида 10–14 июнда ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 554,5 минг сўмдан 10 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати маълум қилди.

Инфографика: Товар-хом ашё биржаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6004 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилган. Бунда биржа савдолари орқали «Хоразм шакар» МЧЖ томонидан 3000 тонна ва «Ангрен шакар» МЧЖ томонидан 3004 тонна шакар сотилган.

Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган шакар аҳоли эҳтиёжларини таъминлай олиш-олмаслигига аниқлик киритилганди. Шунингдек, Президент шакар нархи асоссиз ошганига тўхталган.

Bugun — LIVE