Жаҳон - 19:52 · 14.06.2022

Эрон олимларининг ўлимига алоқадор давлатни маълум қилди

Эрон Исроилни икки нафар олимини овқатдан заҳарлаб ўлдиришда айблади. Бу ҳақда «The Times of Israel» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Расмийлар бир неча ҳафта олдин вафот этган муҳандис Айюб Энтезари ва геолог Камран Агамолайнинг ўлдирилишида Исроилнинг алоқаси борлигини айтган. Мазкур олимлар номаълум сабабларга кўра вафот этган. Эркакларнинг иши тафсилотлари, уларнинг ўлими ва ҳукумат билан алоқалари номаълумлигича қолмоқда. Иккала олим ҳам бир-биридан юзлаб километр масофада турли кунларда содир бўлган. 35 ёшли Энтезари Язд шаҳрида кечки зиёфатда қатнашганидан кейин касал бўлиб, вафот этган. Расмийлар зиёфат уюштирган шахсни қидирувга берган.

Энтезари ракета ва учувчисиз аппаратлар яратиш устида ишлаган. Иккинчи олим, 31 ёшли геолог Агамолай Табриз шаҳрига хизмат сафаридан сўнг Теҳронга келган ва касал бўлиб қолган. Унинг органлари ишламай қолган ва у 2 июнь куни вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Эронда сўнгги бир ой ичида ядрочи, ракета ишлаб чиқаручи олимларнинг ўлим сони ортган. Жумладан, 13 июнь куни ҳаво кучлари аэрокосмик бўлинмаси олими ўлдириб кетилган. Исроил ҳукумати 22 май куни Эрон армиясининг юқори мартабали зобити Саяд Ходаини йўқ қилганди. Бунга унинг «дунёнинг турли бурчакларида маълум одамларни ўлдириш бўйича кўрсатма олган»и сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан Эрон Исроилдан ўч олишга ваъда берган.

Bugun — LIVE