Жаҳон - 10:08 · 14.06.2022

Марсда кўз шаклидаги номаълум кратер аниқланди — фото

Марс юзасида Европа космик агентлигининг «Mars Express» камераси кўзга ўхшаш, илгари номаълум бўлган кратерни суратга олди. Бу ҳақда «Science Alert» хабар берди.

Фото: «Société astronomique de France»

Марсдаги «кўз»нинг диаметри 30 километрни ташкил қилади. У Қизил сайёранинг Аония Терра деб аталадиган жанубий яримшарида жойлашган. Бу ҳудуд ўзининг кратерлари билан машҳур, у ерда машҳур Лоуэлла кратери жойлашган бўлиб, унинг диаметри 200 километрдан иборат.

Фото: «ESA»

Олимларнинг фикрича, Аониа Террадаги кратерларнинг аксарияти тахминан 4 миллиард йил олдин катта зарбалар пайтида пайдо бўлган. Бу даврда сайёра юзасига астероидлар келиб тушган. Марс бу изларнинг барчасини ўз юзасида сақлаб қолган. Аониа Терра Марснинг ички қисми ҳақида маълумот бериши мумкин. Янги тасвирдаги майдон бу ҳудуддаги тупроқ таркиби қанчалик мураккаб ва хилма-хил эканини кўрсатади.

Фото: «ESA»

Кўз шаклидаги кратер каналлар билан тўлдирилган ҳудудда жойлашган бўлиб, эҳтимол Марсда узоқ ўтмишидаги суюқ сув унинг шакллланишига сабаб бўлган деб прогноз қилинади. Кратернинг жанубида кичикроқ кратерларни кўриш мумкин, шимолда эса сирт силлиқроқ ва хира рангга эга. Кратернинг марказида қоронғи қумтепага ўхшаш из бор.

Фото: «ESA»
Фото: «ESA»

Аввалроқ Марсда «сирли эшик» топилганди ва у нималиги айтилган. Шунингдек, Марсда ўзга сайёраликлар базаси борлиги маълум қилинган.

Bugun — LIVE