Намангандаги сув омборидан сув сизиб чиқди — фото

Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган «Ертикан» сув омборида 13 июнь куни сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Унга кўра, туманнинг Қуқунбой қишлоғида жойлашган «Ертикан» сув омборида сув сизиб чиқиши (фильтрация) ҳолати бўйича бирламчи маълумот 14 июнь куни соат 10:35 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.

Фото: Telegram

Юқоридаги ҳолатни бартараф этиш мақсадида вилоят ФВБга тегишли ташкилот масъул ходимлари билан биргаликда сув омборига бориб вазият ўрганилган. «Ертикан» сув омборининг 2 та ерли жойидан (5 ва 10 литр секундига) сув сизиб чиқиши 13 июнь куни соат 19:00 дан бошлангани, дамба (темир бетон)нинг ўзи мустаҳкамлиги, аҳолига ва тўғонга хавф йўқлиги аниқланган.

Фото: Telegram

Сув сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида «Косонсой» сув омборидан сувни чиқариш тўхтатилган, «Ертикан» сув омборидан сувнинг чиқарилиши «Калбува» ва «Муса ариқ» каналлари (авариявий ташлама) орқали 4 метр куб/секундгача оширилган.

Фото: Telegram

Ҳозирда ушбу сув омборида вазиятни кузатиб бориш ва ишларни назорат қилиш мақсадида вилоят Сув омборлардан фойдаланиш бошқармаси ва тегишли мутахассислардан иборат кузатув пости ташкил этилган, вазият назорат қилиб борилмоқда.

Аввалроқ Намангандаги Варзик сув омборида балиқлар номаълум сабабга кўра нобуд бўлгани айтилганди. Шунингдек, Наманганда 43 йиллик Эскиер сув омбори қуриб бораётгани маълум бўлган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди