Жамият - 18:12 · 14.06.2022

Ўзбекистон ва Россиянинг ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, Ўзбекистон ва Россия ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь–апрель ойларида 2,6 миллиард долларни ташкил этди.

Фото: Россия Федерал мажлиси матбуот хизмати

Жумладан, экспорт 700 миллион, импорт эса 1,9 миллиард долларга етган.

Экспорт (юқори улушга эга):

  • Саноат маҳсулотлари — 267,2 миллион;
  • Турли тайёр маҳсулотлар — 146,2 миллион.
  • Хизматлар — 108,6 миллион.

Импорт (юқори улушга эга):

  • Саноат маҳсулотлари — 717 миллион;
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари — 229 миллион;
  • Машина ва асбоб-ускуналар — 224 миллион.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 4 ойдаги (2022 йил бошидан) ташқи савдо айланмаси 17,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, Президент ташқи савдо иштирокчиларини қўллаб-қувватловчи фармонни имзолаган.

Bugun — LIVE