Ўзбекистонда диний таълим муассасалари учун қабул санаси эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022/2023 ўқув йили учун қабул санаси ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда идора ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Маълум қилинишича, 2022/2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади ва қуйидагича амалга оширилади:
Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида: 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
Олий диний таълим муассасаларида:
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича: 2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Ҳадис илми мактабида: 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
Аввалроқ Ўзбекистонда ихтисослашган мактабларда саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши ва Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактабларга қанча ўқувчи ҳужжат топширгани очиқлангани хабар қилинган.