Жамият - 13:50 · 14.06.2022

Ўзбекистонда йил бошидан бери ёнғинларда неча киши ҳалок бўлди?

Ўзбекистонда 2022 йил бошидан бери 3449 марта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қайд этилишича, январь–май ойларида республикада 3449 та ёнғин юз берган. Шунингдек, 82 киши тан жароҳати олиб, 48 киши ҳалок бўлгани келтирилган. Ёнғн кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 567 тага камайган.

Бироқ, кунларнинг кескин исиб кетиши ва фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаслиги оқибатида ҳодиса ташвишли баҳоланган. Май ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашган.

Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 981 тани ташкил этиб, 106 таси қуриган ўсимликларни ёниши, 665 таси аҳоли турар жойлари ва 210 таси бошқа объектларига тўғри келган.

Bugun — LIVE