Иқтисод - 20:22 · 14.06.2022

Ўзбекистонликлар 4 ойда асосан нима мақсадда хорижга чиққани маълум бўлди

Ўзбекистонликларнинг 790 минг нафари 2022 йилнинг январь–апрель ойларида қариндошларни йўқлаш учун хорижга чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:

  • қариндошларни йўқлаш — 790 минг киши;
  • дам олиш — 181 минг киши;
  • ўқиш мақсадида — 53 минг киши;
  • даволаниш — 12 минг киши;
  • хизмат юзасидан — 4,2 минг.

Аввалроқ Ўзбекистонликлар 2021 йилда энг кўп қайси давлатга ишга кетгани ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонликларнинг 138,6 минг нафари 2022 йилнинг 1-чорагида дам олиш учун хорижга чиққани маълум бўлганди.

Bugun — LIVE