Жамият - 12:10 · 14.06.2022

Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?

Тошкент шаҳридан январь–апрель ойларида аҳоли энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йил январь–апрель ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 3055 кишини ташкил этган. Шаҳардан кўчиб кетиш 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 433 кишига (12,4 фоизга) камайган. Қуйида пойтахтдан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони эълон қилинган:

  • Тошкент вилояти – 2274 киши;
  • Қашқадарё вилояти – 131 киши;
  • Хоразм вилояти – 79 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 78 киши;
  • Бухоро вилояти – 76 киши;
  • Самарқанд вилояти – 73 киши;
  • Навоий вилояти – 58 киши;
  • Қорақалпоғистон – 57 киши;
  • Андижон вилояти – 55 киши;
  • Жиззах вилояти – 55 киши;
  • Фарғона вилояти – 52 киши;
  • Сирдарё вилояти – 36 киши;
  • Наманган вилояти – 31 киши.

Аввалроқ 2020 йилда чет элда яшаш учун 13 минг 648 киши мамлакатни тарк этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 13 минг 229 кишини ташкил қилган ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE