Жамият, Қашқадарё - 21:29 · 14.06.2022

Қашқадарёдаги тўйхона олдида эркак жанжал оқибатида пичоқланди — видео

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхонада бир киши бир неча киши томонидан пичоқлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 12 июнь куни соат тахминан 21:30 да шаҳарнинг «Қушхона» МФЙда жойлашган «Биллур» тўйхонаси олдида шаҳарнинг «Янги ҳаёт» МФЙда яшовчи С.Ж. ҳамшаҳри «Ғалаба» МФЙда яшовчи Н.Қ. ва Шаҳрисабз тумани «Лолистон» МФЙда яшовчи Қ.А. лар билан жанжаллашиб қолган.

Жанжал оқибатида Н.Қ. фуқаро С.Ж.нинг ўнг билак соҳаси ва ўнг оёқ болдир соҳасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Натижада С.Ж. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда эркак хотинини енгил табиат деб атаган танишини пичоқлаганди. Оқибатда фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. Шунингдек, Навоий шаҳрида маст ҳолда жанжаллашаётган икки фуқарони ажратмоқчи бўлган эркак пичоқланганди.

Bugun — LIVE