Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 13 ёшли қизга жинсий тажовуз қилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга тегажаклик қилишда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «Фонтанка.ru» хабар берди.

Полицияга қизнинг 26 ёшли опаси мурожаат қилган. У 12 июнь куни 13 ёшли синглиси таксида йўловчи сифатида кетаётганида ҳайдовчи томонидан жинсий тажовузга учраганини айтган. Ҳолат юзасидан жиноят қидирув бўлими ходимлари Пискаревский проспекти 63-уй яқинида гумонланувчи, расман миграция рўйхатида турган 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Вояга етмаганга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракати моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит 23 ёшли қизни зўрлашга урингани ва Россияда ўзбекистонлик уч эркак икки қизни номусига теккани ҳақида хабар берилган.



