Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 24 май куни «Damas» ҳайдовчиси вояга етмаган болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Фото: «Bugun.uz»
Маълум қилинишича, туманнинг Самарқанд МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувида бўлган «Damas» 2013 йилда туғилган пиёда Т.Ж.ни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
ЙТҲ сабаб вояга етмаган Т.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай, бемор вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз», дейилган хабарда.