Сурхондарё - 11:21 · 14.06.2022

Сурхондарёда коллеж «замдиркетор»и пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида педагогика коллежи директор ўринбосари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум бўлишича, туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Сариосиё туман педагогика коллежи директори ўринбосари Ш.Қ. фуқаро Н.ни ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйишга ёрдам беришни ваъда қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, у 5 миллион сўм талаб қилиб, шундан 100 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззах давлат педагогика институти ходими пора билан қўлга тушганди. У талабанинг ўқишини кўчириб бериш учун 2500 доллар олган.

Bugun — LIVE