Жамият - 12:00 · 14.06.2022

Тошкентда «Computer Vision AI Challengе» хакатони бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида 24–27 июнь кунлари «Computer Vision AI Challengе» хакатони бўлиб ўтади. Бу ҳақда «IT Park» матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳакатон IT Park ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, шунингдек, Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ташкил этилади. Тадбир 24–26 июнь кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтади. Танлов шартлари бўйича иштирокчилар «computer vision» технологияси асосида рақамли маҳсулот яратиши лозим.

Ҳакатонда иштирокчилар ИТ-мутахассислар ёрдамида ўз лойиҳаларини амалга ошириш, MVP ишлаб чиқиш баробарида ўзаро фикр алмашиш ҳамда стартаплар йўналишида ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятига эга бўлади. Мусобақа якунида иштирокчилар қимматбаҳо совғалар (техника) билан тақдирланадилар.

Ҳакатонда иштирок этиш учун аризалар 20 июнга қадар қабул қилинади.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Bugun — LIVE