Жаҳон - 17:38 · 14.06.2022

Зеленский Германия канцлерига ультиматум қўйди

Украина президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шольцга ультиматум қўйиб, Россия билан барча алоқаларни узишни сўради. Бу ҳақда «ZDF» хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Президент Германияни урушдаги позицияси учун танқид қилган. «Шольц ва унинг ҳукумати бир қарорга келиши керак: Украина ва Россия муносабатларида мувозанатни сақлашга уриниш бўлмаслиги зарур», — деган Зеленский. У Германия ҳукуматининг Украинага АҚШ, Буюк Британия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларига қараганда анча кечроқ қурол билан ёрдам бераётганини танқид қилган.

Шунингдек, Зеленский Шольцнинг Киевга ташрифи олдидан Германия канцлери «фотосуратлар билан чекланиб қолмаслиги», балки Украинанинг Европа Иттифоқидаги мақоми ва ҳарбий ёрдамнинг кучайиши ҳақидаги муҳокамаларда иштирок этиши кераклигини айтган.

Аввалроқ Шольц Германия Европада энг йирик армия тузишинини эълон қилганди. Шунингдек, Германия мудофаа вазири Путинга қарши шахсий санкцияларни кучайтиришга чақирганди.

Bugun — LIVE