Зеленский идораси урушни тугатиш бўйича иккита сценарийни эълон қилди

Украина Россия босиб олган ҳудудларни тарк этиши кераклигини исботлаганида уруш тугайди. Бу ҳақда «Зеркало» хабар берди.

Фото: «EPA»

Владимир Зеленский девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Беларусь нашрига берган интервюсида уруш тугашининг иккита сценарийсини айтган.

«Уруш Украина Россия бизнинг ҳудудларимизни тарк этиши кераклигини исботлагунча давом этади. Бу жуда мураккаб ва қийин, чунки ҳар бир исбот мард йигитларнинг ҳаётини талаб қилади. Инсон жуда мураккаб тузилма. У ўзига сармоя киритади, ривожланади, ўқийди, очиқ ва рақобатбардошдир. Бу одамлар давлат учун қўшимча қиймат яратади. Халқимиз шундай. Аммо улар ўлмоқда. Бу Украина учун ўта муҳим нарсани йўқотаётганимизни англатади», — деган Подоляк.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг йўқотишларини камайтирадиган механизмни топиш керак.

«Россия бунинг учун қанча тўлаши менга фарқи йўқ. Биз учун бу юқори нарх. Лекин шунга қарамай, биз Россия мағлуб бўлгунча курашамиз», — дея қўшимча қилган сиёсатчи.

Подолякнинг сўзларига кўра, Украина президенти минимал дастур таклиф қилган: Россия қўшинлари 23 февралда эгаллаб олган позицияларига чекинмоқда. Шундан сўнг тинч музокаралар жараёни бошланиши мумкин, бунда томонлар бир-бирига бўлган барча даъволарни муҳокама қилади.

«Максимум вазифа — Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудий яхлитлик, Россиянинг мағлубияти ва унинг трансформацияси», — дейди Украина расмийси.

Подоляк разведка маълумотлари Россия 2021 йил давомида Украинага ҳужум қилишга ҳозирлик кўрганини кўрсатаётганини, бироқ гап босқиннинг кўламида эканини айтган.

Аввалроқ Кремль Украинадаги уруш қачонгача давом этишини маълум қилганди. Шунингдек, Украина воқеалари яна қайси мамлакатларда кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди