Жамият, Тошкент ш. - 23:28 · 15.06.2022

«Asalhoney»ни ўлдиришда гумонланаётган шахс ҳибсга олинди

«Asalhoney» номи билан танилган блогер Асал Хўжаева 18 март куни Тошкент шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га кўшимча маълумот берди.

Фото: Instagram

Маълум қилинишича, қотиллик буйича жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиш арафасида бўлиб, айбланувчи қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ижтимоий тармоқларда «Asalhoney» номи билан танилган Асал Хўжаева ўз уйида ўлдириб кетилгани ҳақида ҳабар тарқалган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси блогер ўлдириб кетилганини тасдиқлаган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирган. Кейинроқ унинг ўлимида гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушлангани хабар қилинган.

Маълумот ўрнида, «Asalhoney» ҳақидаги хабарлар 2020 йил тарқала бошлаган. «Asalhoney» 5 майда ўзи яшайдиган уйда бир эркак ҳужумига учраган. Шу куни соат тахминан 20:15 да Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилиб, Мирзо Улуғбек тумани Марказ-1 мавзесида яшовчи, интернетда «Asalhoney» номи билан танилган аёлнинг хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётгани ҳақида хабар берган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон 1-отряди ходимлари жабрланган фуқаро яшовчи уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан чиқиб, ходимларни кўриб воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган эркакни ушлаган.

Туман 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимида гумон қилинувчининг шахсига ойдинлик киритилганда, у Тошкент шаҳар Учтепа тумани Пешқадам кўчасида яшовчи Я.А. экани, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноий жавобгарликка тортилгани аниқланган.

Bugun — LIVE