Жаҳон - 17:14 · 15.06.2022

Ашраф Ғани ва Абдулрашид Дўстум қаерда яшаётгани маълум бўлди

Афғонистондан хорижга қочган собиқ Ашраф Ғани ҳукумати амалдорлари хорижда дабдабали ҳаёт кечираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Ушбу собиқ амалдорларнинг баъзилари, жумладан, қонунчилар БАА ва Туркиядаги элита турар жойларда яшайди. Собиқ президент Ашраф Ғанининг ўзи дастлаб Абу-Дабидаги «St. Regis» меҳмонхонасида қолган, унинг рафиқаси эса Амирликлар томонидан тақдим этилган шахсий виллада яшамоқда. БАА расмийсига кўра, Ғани ва унинг оиласи бошқа афғонлар қатори «гуманитар сабабларга кўра қабул қилинган».

Қочганларнинг кўпчилиги «Толибон» ўч олишидан қўрқиб, хорижга қочиб кетганини айтган. Аммо Афғонистонда қолган собиқ президент Ҳамид Карзай ва собиқ ижроия директори Абдулла Абдулла тинч ҳаёт кечирмоқда. Муҳожирлар орасида Ашраф Ғани билан бирга Афғонистондан қочган, ағдарилган президентнинг яқин сафдоши ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб ҳам бор.

Моҳиб узоқ вақтдан бери АҚШ билан яқин алоқаларни сақлаб келган. Унинг рафиқаси америкалик ва у бутун фаолияти давомида Британия фуқароси бўлиб қолган. Моҳиб интервьюсида ўтган август ойида ҳомиладор хотинининг хавфсизлиги ва соғлиғи ҳақида қайғураётганини, шунинг учун «Толибон» Кобулни эгаллашидан олдин оиласини Абу-Дабидаги БАА ҳомийлигидаги «Shangri-La» меҳмонхонасига кўчирганини айтган. Кейинчалик оила Флоридадаги тўрт хонали уйга, пальма билан қопланган кўрфазга кўчиб ўтган. Шу билан бирга, уй Моҳиб қайнанасининг номига расмийлаштирилган ва унинг ўзи дунёнинг ҳеч бир жойида мулки йўқлигини эълон қилган.

Собиқ молия вазири ва президент Ғанининг иттифоқчиси Эклил Ҳакими Калифорнияда камида 10 та кўчмас мулк сотиб олган. Ҳакими ва унинг рафиқаси мулкига пляж яқинидаги ҳашаматли Лагуна Нигелдаги бассейнли беш хонали уй киради. «Zillow» кўчмас мулк агентлиги маълумотига кўра, у 2,5 миллион долларга баҳоланган. Ҳаммаси бўлиб Ҳакимийнинг АҚШда қиймати 10 миллион доллардан ортиқ бўлган 10 та мулки бор. 2022 йил бошида олинган сўнгги харид Калифорниянинг қирғоқ бўйидаги 1,1 миллион долларлик квартира ҳисобланади.

Афғонистоннинг сўнгги молия вазири Холид Пайенда Вашингтон яқинида иккита мулкка эга бўлиб, улардан бири нақд пулга сотиб олинган. «Zillow» уларнинг қиймати 1 миллион доллардан ошганини маълум қилган. Афғонистон собиқ вице-президенти Абдулрашид Дўстум ҳозир Туркияда. Маҳаллий журналист Дўстум Анқаранинг қиммат уйлари жойлашган Ор Ан маҳалласидаги қароргоҳида меҳмонни қабул қилаётгани акс этган суратни Twitter’да қолдирган. Дўстум уйни сотиб олгач, буни аниқлашнинг имкони бўлмаган, маршал вакили эса изоҳ беришдан бош тортган.

Иқтисодиёт вазири Ғани Мустафо Мастур Дубайдаги яхталар тўхтайдиган жойда квартирага эга. Шунингдек, Дубайда собиқ Балх губернатори Атто Муҳаммад Нур «The Palm» деб номланувчи қиммат ҳудудида жойлашган квартираси бор.

Аввалроқ Афғонистон собиқ молия вазири АҚШда ҳайдовчилик қилаётгани сурати эълон қилинганди. Шунингдек, афғонистонлик собиқ вазир Германияда пицца етказиб берувчи бўлиб ишлаётгани маълум қилинганди.

Bugun — LIVE