Франция Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш шартини маълум қилди

Украина Европа Иттифоқига қўшилиши учун мамлакатда жанговар ҳаракатлар тугаши ва ундан кейин мамлакат тикланиши зарур. Бу ҳақда «La Provence» хабар берди.

Фото: «EP»

Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича делегати Клемен Бонн мазкур шарт ҳақида маълумот берган. Сиёсатчи бир томондан аъзолик жараёни узоқ давом этиши, бошқа томондан Украина ва Европа Иттифоқи учун имкон қадар тезроқ ижобий сигнал юбориш кераклигини айтган.

Украинага ЕИ номзоди мақомини бериш тўғрисидаги қарор 23–24 июнь кунлари қабул қилинади. Европанинг иккита давлати — Нидерландия ва Дания Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишига қарши чиққан. Нидерландиянинг позицияси ҳақида ҳукумат расмийларидан бири маълум қилган. Шу билан бирга, Дания расмийларининг жўнатмасида Киев демократик институтлар барқарорлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, озчиликни ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ мезонларни етарли даражада бажармаётгани келтирилган.

Аввалроқ Украина хавфсизлик кафолати бўйича қайси давлатга мурожаат қилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Украинага дўст бўлган мамлакатлар рейтинги эълон қилинган.

Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради