Жаҳон - 6:36 · 15.06.2022

Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини ишлаб чиқаради

Ҳиндистон 2027–2028 йилларда ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «IndiaOne» хабар берди.

Фото: »Nikkei Asia»

Ракетани яратиш Ҳиндистон–Россия авиация ва мудофаа корпорацияси бўлган «BrahMos Aerospace» томонидан амалга оширилади. Компания ҳозирда «BrahMos» ўрта масофага мўлжалланган қанотли ракетасини ишлаб чиқармоқда. Сувости ва ерусти кемалари, самолётлар унинг ташувчиси сифатида ишлайди. Ракета Россиянинг П-800 «Оникс» кемага қарши учувчи қанотли ракетаси асосида яратилган.

«‘BrahMos Aerospace’ гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқаришга қодир. 5–6 йил ичида биз ‘BrahMos’ ракетаси асосидаги биринчи гипертовушли ракетамизни қўлга киритамиз», — дейди «BrahMos Aerospace» бош директори Атула Ране.

Аввалроқ Хитой Россия ва АҚШда мавжуд бўлмаган гипертовушли ракетани ишлаб чиқариши маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда янги авлод гипертовушли ракеталар ишлаб чиқилиши ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE