Жамият, Тошкент ш. - 11:10 · 15.06.2022

Келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп қайси ҳудудда қайд этилмоқда?

Ўзбекистонда январь–апрель ойларида келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мааълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида 3695 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган. Шунингдек, қуйида ушбу статистика ҳудудлар кесимида эълон қилинган:

  • Қорақалпоғистон  – 366 та;
  • Андижон вилояти – 116 та;
  • Бухоро вилояти – 424 та;
  • Жиззах вилояти – 101 та;
  • Қашқадарё вилояти – 331 та;
  • Навоий вилояти – 128 та;
  • Наманган вилояти – 137 та;
  • Самарқанд вилояти – 338 та;
  • Сурхондарё вилояти – 310 та;
  • Сирдарё вилояти – 84 та;
  • Тошкент вилояти – 299 та;
  • Фарғона вилояти – 181 та;
  • Хоразм вилояти – 422 та;
  • Тошкент шаҳри – 458 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда май ойи ҳолатига кўра, 50 ва ундан катта ёшда оила қурганлар сони 2893 нафарни ташкил қилгани ҳақида маълумот берилганди.

Bugun — LIVE