«Менга Қозоғистонни тарк этишни таклиф қилишганди» — Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев январь воқеалари чоғида унга мамлакатни тарк этиш тавсия этилганини айтди. Бу ҳақда у «Россия 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Фото: «Sputnik»

Президентнинг сўзларига кўра, барча давлат тўнтаришларининг мақсади ҳокимиятга бошқа одамни олиб келиш ҳисобланади.

«Менга келсак, ўша кунларда мен президент қароргоҳи биносида бўлдим, ҳеч қаерга кетмадим. Бундан ташқари, шу ерда тунаб қолдим», — деган Тўқаев.

Унинг сўзларига кўра, тартибсизликлар бошиданоқ у пойтахтни тарк этмоқчи эмаслигини айтган.

«Баъзи ‘ўртоқлар’ менга вертолёт ёки самолётга ўтириб, Қозоғистонни тарк этишни таклиф қилди. Табиийки, мен буни ҳеч қандай тарзда режалаштирмаганман ва охиригача шу ерда бўлишим керак, деб ишонганман», — деган президент.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2022-йилнинг январ ойи бошида оммавий норозилик намойишлари бошланган. Мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар оширилишига қарши чиққан. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, республиканинг эски пойтахти ва энг йирик шаҳри Олмаотага ҳам тарқалган.

У ерда талончилик бошланган, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилган, қурол-яроғларни тортиб олган. Бунга жавобан расмийлар 19-январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилиб, аксилтеррор операциясини бошлаган. Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, тартибсизликлар натижасида 230 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари ҳисобланади.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди