Жаҳон - 7:39 · 15.06.2022

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди — видео

Россиянинг Москва шаҳрида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда «Мослента» хабар берди.

Фото: «Вести»

Маълум қилинишича, муштлашув Коммунарка қишлоғидаги болалар майдончасида содир бўлган. Нашр этилган кадрларда муштлашувда 15 нафардан ортиқ киши иштирок этгани кўрсатилган. Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтганди. Унда Грузия, Доғистон, Ўзбекистон, Кабарда-Болқория, Новгород вилоятида туғилган фуқаролар, шунингдек, икки нафар маҳаллий аҳоли қатнашган. Уларнинг ҳеч бири петербургликлардан ташқари аввал судланмаган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрантларга оид янги таклиф берилганди. Шунингдек, Россияда Қирғизистон ва Тожикистон мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлганди.

Bugun — LIVE