Жамият - 13:50 · 15.06.2022

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига меҳнат таътили пули беришда узилишлар бўлмоқдами?

Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар меҳнат таътили тўлови кечикаётгани ва камайтириб тўланаётгани ҳақида мурожаат йўллади. Вазирлик матбуот хизмати ҳолат бўйича тушунтириш берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилда педагог ходимларга Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади. Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса таътил пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.

Бугунги кунда «УзАСБО» дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда техник носозликлар кузатилган. Камчилик тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди. Шунингдек, вазирлик бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилишини маълум қилган.

Аввалроқ Фарғонада судга мурожаат қилган ўқитувчиларнинг 30 миллион сўмга яқин иш ҳақи ундириб берилганди.

Bugun — LIVE