Жамият, Самарқанд - 10:02 · 15.06.2022

Қўшработ туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанднинг Қўшработ туманида 15 июнь куни ўтказилаётган халқ депутатлари Қўшработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Маълум бўлишича, тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Сессияда депутатлар томонидан Дилшод Шакарбоев Давронович номзоди Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар у Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Аброр Асқаров Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берлганди.

Bugun — LIVE