Жаҳон - 12:51 · 15.06.2022

Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲда 11 та машина қатнашгани маълум қилинди — видео

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 15 июнь куни ичида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобусда ЙТҲ сабаб ёнғин содир бўлганди. Мазкур ЙТҲда жами 11 та машина иштирок этгани маълум қилинди.

Фото: «Zakon.kz»

Ҳодиса соат 03:10 да Жамбул районидан ўтувчи Олмаота–Тошкент автомобиль йўлининг 545-километрида юз берган. Трикотаж маҳсулотлари ортилган «Scania» юк машинаси ёниб кетиши оқибатида 11 та енгил автомобиль, жумладан 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус тўқнашган. Оқибатда автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан.

Машинлар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлган, тўққиз киши касалхонага ётқизилган. Ўзбекистонликлардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учраганди. Шунингдек, автобус ағдарилиши оқибатида 2 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилганди.

Bugun — LIVE