Жаҳон - 9:38 · 15.06.2022

Россияда мактабларда ҳушёрлик дарсини ўтиш таклиф қилинди

Россия Давлат Думаси рус мактабларида ҳушёрлик ва саломатлик дарсларини жорий қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Московский Комсомолец» хабар берди.

Фото: «Звезда.ru»

Маълум қилинишича, Давлат Думаси депутати Николай Бурляев 14 июнь шундай ташаббус билан чиққан. «Мен мактабларда ҳушёрлик ва саломатлик дарслари, университетларда эса янги ‘собриология’ интизоми – жамиятни ҳушёрлаш ҳақидаги фан киритилишини таклиф қилдим», — дейди депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузияда шахмат биринчи синфдан мажбурий фан сифатида ўргатилиши маълум қилинганди. Ушбу ташаббус аналитик, мантиқий ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга, шунингдек, муаммоларни амалий ҳал қилиш қобилиятига қаратилган кўникмаларни эгаллашга қаратилган.

Аввалроқ Хитойда эркак 40 йилдан бери битта университетга киришга ҳаракат қилаётгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE