Жаҳон - 18:57 · 15.06.2022

Россиянинг Украина бўйича 3 та сценарийси эълон қилинди

АҚШ разведкаси Россиянинг Украинада урушни олиб бориши бўйича 3 та сценарийни маълум қилди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: «The New Yorker»

Разведка маълумотига кўра, Россия қуруқликдаги қўшинларининг учдан бир қисмигача зарар кўрган. Бироқ Путин учун «сиёсий жиҳатдан хавфли қадам» ҳисобланган умумий сафарбарликсиз янги ютуқларга эришишга интилмоқда. Ҳозирда учта мумкин бўлган сценарий кўриб чиқилмоқда.

1-сценарий

Россия Донбассда кичик қўшимча ютуқларга эришишда давом этиши мумкин. Бу маҳаллий босиб олиш, эҳтимол, кўп сонли артиллерия ва шахсий таркиб туфайли олдинги секин силжишни англатади.

2-сценарий

Фронт ойлар давомида ҳаракатсиз қолиши мумкин. Бу ҳар икки томондан катта йўқотишларга олиб келади ва Ғарб учун жаҳон иқтисодиётининг чарчаши туфайли инқирознинг кучайиши хавфини сезиларли даражада оширади.

3-сценарий

Ушбу сценарийнинг содир бўлиш эҳтимоли паст. Чунки бунда Путин босқиннинг бевосита вазифаларини қайта кўриб чиқишга, «ғалаба»ни эълон қилишга ва ҳарбий амалиётларни минималлаштиришга ҳаракат қилади.

Таъкидланишича, Украина етарли ресурсларга эга эмаслиги сабабли Донбассда қарши ҳужумни амалга оширолмайди. Бу жараёнда ҳарбий операцияларни ўтказиш ташаббуси Россияда қолмоқда ва сценарийни танлаш Кремль томонидан амалга оширилади.

Аввалроқ Британия разведкаси Россиянинг қуролланиш билан боғлиқ муаммосини маълум қилганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Украинага Россияга оид маълумотларни беришдан бош тортганди.

Bugun — LIVE