17:48 | 15.06.22 371

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара демаркациясини муҳокама қилди

Томонлар ўртасидаги музокара 6 кун давом этган

Хўжандда Тожикистон–Ўзбекистон демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Eurasianet»

Тожикистон ТИВнинг таъкидлашича, 6 кун давом этган музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги лойиҳа демаркация чизиғидан ўтишнинг асосий масалалари муҳокама қилинган. Тадбир якуни бўйича тегишли баённома имзоланган.

Демаркация ва йиғилишда муҳокама қилинган мавзулар бўйича бошқа маълумотлар келтирилмаган. Шу билан бирга, ушбу жараён бўйича навбатдаги йиғилиш Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарани делимитация қилиш тўғрисида 2019 йилда келишиб олган ва 2020 йил давлатлар ўртасида тожик-ўзбек чегарасининг айрим участкалари бўйича шартнома имзоланган. Ишчи гуруҳларнинг олдинги йиғилиши май ойининг охирида Хўжандда бўлиб ўтган. Мазкур учрашув деярли бир ҳафта давом этган. Тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегара бўйича протокол имзолангани хабар берилганди. Ўзбекистон ҳудудига тегишли бўлган иккита қишлоқ расмий равишда Қозоғистонга ўтгани маълум қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 328
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 235
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 941
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 442
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 405
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453