16:16 | 15.06.22 289

Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади — харита

Шаҳар ИИББ бунинг сабабини маълум қилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг айрим кўчалари 15 июнь куни вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Харита: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан соат 17:00 дан соат 00:00 гача бўлган вақтда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:

  • Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  •  Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон–Япония U-23 терма жамоалари ўртасидаги ярим финал ўйини соат 21:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади. Ушбу учрашувга мезбон жамоа мухлислари киритилмайди.

Аввалроқ «Қўйлиқ» бозори ёнидаги йўлнинг бир қисми ёпилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Рамазон ойи кечаларидаги Таровиҳ намози муносабати билан ҳар куни 18:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилган.