19:47 | 15.06.22 1589

Туркманистонда ўқитувчиларнинг президент сиёсатини қўллаб-қувватлаши мажбурий этиб белгиланди

Бу ёшларни давлат раҳбарига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳисса қўшиши айтилган

Туркманистон Таълим вазирлиги ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлади, унда улар президент сиёсатини қўллаб-қувватлашга мажбур экани кўрсатилган. Ҳужжат 11 майда қабул қилинган бўлиб, Адлия вазирлиги сайтида эълон қилинган.

Фото: «Turkmenportal»

Ҳужжатнинг муқаддимасида давлат раҳбари тилга олинган. Унда фармон «ёш авлодни Туркманистон халқига, ватанига, президентига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш» мақсадида тасдиқлангани айтилган. Бундан ташқари, ҳужжатда иккинчи, биринчи ва энг юқори касбий тоифаларни олиш учун ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар рўйхати келтирилган. Дастлабки икки тоифада «президентнинг таълим ислоҳотларини амалга ошириш» етарли бўлса, олий тоифада ўқитувчидан «Туркманистон президентининг ташқи ва ички сиёсатини қўллаб-қувватлаш» шартлиги келтирилган.

Ҳужжатга кўра, ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш «ютуқларга мувофиқ иш ҳақини тўлаш мақсадида» амалга оширилади. Болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари, етим болалар муассасалари, ногирон болалар учун ихтисослаштирилган муассасалар, мактабдан ташқари тўгараклар ва секциялар, шунингдек, бошқа таълим муассасалари, тил ва ўқув марказлари ходимлари ҳар беш йилда бир марта касбий билимларини синовдан ўтказиши шарт.

Олий таълим муассасалари ходимлари, шунингдек пенсия ёшига етган ходимлар ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтиш ёки ундан воз кечиш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ Туркманистонда ўқитувчиларнинг президент шеърини қай даражада билиши текширилганди. Шунингдек, Туркманистонда келин-куёв Бердимуҳамедов қўшиқларидан бирига рақс тушиши кераклиги айтилган.


AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 60
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 612
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 198
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 378
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 430
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 262