Жамият, Сурхондарё - 18:18 · 15.06.2022

Термизда ўрта асрлар даврига тааллуқли 2 та кўза топилди

Термиз шаҳрида 15 июнь куни йўл қурилиши пайтида ўрта асрлар даврига тааллуқли 2 дона кўза топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Ушбу топилмалар Сурхондарё вилояти кўприклардан фойдаланиш муассасаси ишчилари Ш.Каримов ҳамда А.Матиевлар томонидан топилган. Шундан сўнг Термиз археология музейига хабар берилган. Мурожаатга жавобан Термиз археология музейи илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Худойбердиев ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари А.Чариевлар воқеа жойига бориб, экспонатларни музей фондига қабул қилиб олган.

Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

Сопол кўзалар сиртига турли нақшинкор бўртма безаклар туширилган. Ҳозирда топилмалар музей реставрация бўлимида таъмирланмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда Салжуқийлар олтин динори топилганди. Шунингдек, Сирдарёдан XI-XII асрларга оид иншоот қолдиқлари топилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE