Украина раҳбариятига қарши теракт, Туркия–Украина–Россия махсус алоқа канали ва Россиянинг «кутилмаган» қарори

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 15 июнь куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «Al Jazeera»

Байден Украинага навбатдаги 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден Украинага янги ёрдам — мудофаа учун 1 миллиард доллар, гуманитар ёрдам сифатида эса 225 миллион доллар берилишини эълон қилди.

«Вашингтон Киевга қўшимча артиллерия, қирғоқ мудофааси учун қуроллар, артиллерия учун ўқ-дорилар, илғор ракета тизимларини юборади», — дея маълум қилган давлат раҳбари.

Украина полицияси мамлакат раҳбариятига қарши терактнинг олдини олганини эълон қилди

«Украина миллий полицияси мамлакат раҳбариятига қарши терактнинг олдини олди», — дея маълум қилди мамлакат ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Евгений Енин тўлиқ маълумотни очиқламаган ҳолда.

Унинг айтишича, маълумотлар «ғалабадан сўнг» берилади. Аммо Евгений Энин ҳибсга олинганлар ҳақидаги маълумотларни очиқлаган. Унинг сўзларига кўра, қуролли тўқнашув вақтида Украина миллий полицияси қўпорувчиликда гумон қилинган 800 дан ортиқ кишини қўлга олиб, Украина Хавфсизлик хизматига топширган. Шунингдек, 123 дан ортиқ аксил-террор гуруҳлари тузилиб, бу ишга 1,5 минг нафаргача киши жалб этилган.

Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишини қўллаб-қувватловчи давлатларни маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Украина, Шимолий Македония, Албания ва Черногория Украинага Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини беришни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма баёнот қабул қилганини айтди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари бу ҳақда Албания бош вазири Эди Рама ва Черногория бош вазири Дритан Абазович билан учрашувдан сўнг ўтказилган брифингда айтиб ўтган, унга Шимолий Македония бош вазири Димитар Ковачевский ҳам видео алоқа орқали қўшилган.

Туркия Украина ва Россия билан ғалла инқирози бўйича махсус алоқа канали яратди

Туркия Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан ғалла инқирозидан чиқиш учун Украина ва Россия билан алоқанинг «қизил чизиғи» шакллантирилди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари Ҳулусий Акар маълум қилди.

Келтирилишича, ўтган ҳафта Акар россиялик ва украиналик ҳамкасблари Сергей Шойгу ҳамда Алексей Резников билан телефон орқали мулоқот қилган. Департамент раҳбарлари ўртасидаги мулоқотнинг мавзуларидан бири Украина портларидан ғалла ташувчи қуруқ юк кемаларини олиб чиқиш бўлган.

Акар ташаббуси билан уч давлат мудофаа идоралари вакилини бирлаштирган «қизил чизиқ» ташкил этилган. Украина ва Россия вакиллари ушбу канал орқали Туркия билан тўғридан-тўғри боғланиб, Украина донини экспорт қилишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши мумкин.

Россия кутилмаганда Украина билан имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатишга интилишини эълон қилди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев мамлакат раҳбарияти Украина билан имкон қадар тезроқ сиёсий ва дипломатик келишувларга эришишдан манфаатдор эканини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

«Россия сиёсий ва дипломатик келишувларга имкон қадар тезроқ эришилишидан манфаатдор, бу эса ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш имконини беради. Бироқ Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар ҳозирча Украина томонидан музлатиб қўйилган», — деган у.

Патрушев, шунингдек, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар АҚШ ва Буюк Британия вакилларининг талаби билан музлатилганини таъкидлаган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди