Жамият - 11:23 · 16.06.2022

Абдулазиз Комилов Президентнинг махсус вакили этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Абдулазиз Комилов Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Камилов янги лавозимга тайинланган.

У Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили бўлди. Давлат раҳбари бу бўйича тегишли фармонни имзолаган. Қўшимча қилинишича, у Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилингани ҳамда Владимир Норов вазирнинг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, собиқ ташқи ишлар вазири Комилов Сенатнинг 17 март кунги ялпи мажлисида Украина ва Россия ўртасидаги урушда Ўзбекистоннинг Донецк ҳамда Луганскни республика сифатида тан олмаслигини маълум қилганди.

Bugun — LIVE