Жаҳон - 7:33 · 16.06.2022

АҚШда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штати губернатори Майк Девайн 13 июнь куни ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Фото: «USA Today»

Бунинг учун улар 24 соатлик тренингдан ўтиши керак. Бу ҳаракатга ҳуқуқ-тартибот гуруҳлари, қурол назорати тарафдорлари ва штат ўқитувчилари касаба уюшмалари қарши чиқмоқда, бир нечта полиция бўлимлари ва мактаб маъмурияти буни қўллаб-қувватлаган. 24 соатлик тренингни тугатгандан сўнг, ўқитувчилар ҳар йили 8 соатлик курсдан ўтиши керак бўлади.

Губернаторнинг сўзларига кўра, бошқа чоралар ҳам кўрилган. Огайо мактаб хавфсизлигини яхшилаш учун 100 миллион доллар ва коллежларга 5 миллион доллар ажратган. Бундан ташқари, давлат ўсмирлар ўртасидаги руҳий саломатлик муаммоларини ҳал қилиш учун 1,2 миллиард доллар ажратган.

Таъкидланишича, ўқитувчиларнинг қурол олиб юриши мажбурий эмас, ихтиёрийдир. Демократлар маълумотни текшириш, қурол сотиб олиш учун қонуний ёшни оширишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар бундай қонунни қабул қилиш нотўғри сигнал беришини айтган.

Давлат соғлиқни сақлаш департаменти маълумотига кўра, 2021 йилда 120 га яқин бола ўқотар қуроллардан ҳалок бўлган, 2020 йилда бу кўрсаткич 96 нафар, 2019 йилда эса 71 нафарни ташкид қилган.

Аввалроқ АҚШдан энг кўп ҳарбий ёрдам олган давлатлар маълум бўлганди. Шунингдек, Байден АҚШда фавқулодда ҳолат жорий қилганди.

Bugun — LIVE