19:09 | 16.06.22 646

Дунёдаги энг қиммат брендлар рейтинги эълон қилинди

Биринчи ўринни эгаллаган бренд 947,1 млрд долларга баҳоланган

Британиянинг бозор тадқиқоти компанияси бўлган Kantar дунёдаги энг қиммат 100 та глобал брендлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Фото: «Forbes»

Рейтингга кўра, биринчи ўринни 947,1 миллиард долларга баҳоланган Apple бренди олган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 55 фоизга кўп. Охирги марта Apple ушбу рейтингнинг биринчи қаторини 2015 йилда эгаллаган, кейинги йиллар биринчиликни Amazon қўлга киритганди.
Шунингдек, қуйидаги компаниялар юқори бешталикдан ўрин олган:

  • Google, қиймати бир йил ичида 78 фоизга ўсган ва 820 миллиард долларга яқинлашган;
  • Amazon’нинг қиймати атиги 3 фоизга ўсиб, 706 миллиард долларга етган;
  • Microsoft тўртинчи ўринни сақлаб қолган. Бренд 49 фоизга қимматлашиб, 611 миллиард долларгача кўтарилган;
  • Tencent ҳам бешинчи ўринда қолган, бренд 11 фоизга арзонлашган ва 214 миллиард долларга баҳоланган.

Топ 10 таликка McDonald’s, Visa, Facebook, Alibaba ва Louis Vuitton кирган. Йил давомида 100 таликка кирган барча брендларнинг умумий қиймати 23 фоизга ўсиб, қарийб 8,7 триллион долларни ташкил қилган.

Аввалроқ Facebook, Google ва Apple Ўзбекистонга 9 ойда қанча солиқ тўлагани маълум бўлганди. Шунингдек, Apple’ни савдода ортда қолдирган компания номи айтилган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 317
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 230
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 940
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 440
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 398
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 453