Жамият, Наманган - 9:48 · 16.06.2022

Намангандан Кувайтга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Наманган–Кувайт–Наманган йўналишида август ойидан бошлаб мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, бу бўйича Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи турфирма ва сайёҳлик агентликлари вакиллари «Jazeera airways» авиакомпанияси бошқарувчиси билан муҳокама ўтказган. Учрашувда янги йўналишида доимий рейсларни йўлга қўйишдан мақсад водий аҳолисига янада қулайлик яратиш экани таъкидланди.

Қайд этилишича, тез орада Фарғона водийсида расмий ваколатхона очилиб, август ойидан доимий рейсларни йўлга қўйилишади.

Аввалроқ Москвадан 2 май кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг 3 вилоятига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берилганди.

Bugun — LIVE