Жаҳон - 13:20 · 16.06.2022

NATO Украинадаги урушга нима сабабдан аралашмаслиги тушунтирилди

Россия Стратегик конъюктура маркази эксперти Олег Пономаренко NATO Украинадаги можарога нима учун аралашмаслиги ва бунинг оқибатларини тушунтирди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берди.

Фото: «The Week UK»

Пономаренконинг сўзларига кўра, NATO бу қандай оқибатларга олиб келишини билади. Ташкилотга аъзо мамлакатлар алоҳида давлатлар, қитъа халқлари ва ўзларининг манфаатларини аниқ тушунади. Улар ҳарбий, стратегик йўқотишлардан ташқари, иқтисодий йўқотишлар ҳам бўлиши сабабли белгиланган чегарани кесиб ўтмайди. Чунки улар ишлаб чиқарадиган қуроллар жуда қиммат, Россия томони эса уларни қўлга олиши, қисмларга ажратиши ва ўрганиши мумкин.

Россиялик эксперт шу сабаб бу ерда АҚШ ва NATO иттифоқчи кучларининг собиқ бош қўмондони уэслик Кларкнинг фикри ҳам эътиборга олинмаслигини айтган. Кларк NATO Украинадаги можарога аралашиб, «русларга ўт очишни тўхтатиш»ни буюриши кераклигини таъкидлаганди.

«Техник жиҳати шундаки, замонавий қуроллар қиммат, улар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади ва NATO уларни беришни хоҳламайди. Жумладан, уни қўлга олиш, қисмларга ажратиш, ўрганиш мумкинлигини тушунади. Бу ҳарбий-сиёсий жиҳатдан Европада олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади», — деган эксперт.

Аввалроқ NATO’нинг Украина бўйича режаларидан бири маълум қилинганди. Шунингдек, NATO Украинадаги уруш қандай ҳолатда тугаши ҳақида хабар берганди.

Bugun — LIVE