Жамият - 19:55 · 16.06.2022

Озарбайжон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан июнь ойида мамлакатдаги ваколатли органлар томонидан озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Озиқ-овқат саноати уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, кўргазмага Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг ташрифи кутилмоқда. Мазкур кўргазмада ичимликлар, қандолатчилик, концентратлар, қуритилган мева ва мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин.

Маълумот учун, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев сўнгги бор 2010 йилнинг 27–28 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ташриф доирасида Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази очилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни 60 ёши билан табриклагани хабар қилинганди. Шунингдек,  Мирзиёев Озарбайжон президенти билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE