Жамият - 18:03 · 16.06.2022

Озарбайжонлик рассом ва фотографлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишади

Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббусига биноан Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги билан ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакатнинг машҳур рассом ва фотографлардан иборат гуруҳларини ижодий сафарлари ташкил этилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ташрифнинг биринчи куни Озарбайжонлик делегация аъзолари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, туризм салоҳияти, маданий мероси билан яқиндан танишдилар ва куннинг иккинчи ярмида «Тошкент санъат ҳафталиги» якуний тадбирида иштирок этишди. Ўзбекистонлик ёш ва ҳаваскор рассомларни ижодий ишларини томоша қилиб, ушбу санъат асарларини юқори баҳолади.

Фото: «Bugun.uz»

Дастурга мувофиқ (дасртурдан Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрига ташрифлар ўрин олган), ижодий жамоа бугундан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Озарбайжонликлар нигоҳида ёритиш мақсадида тарихий шаҳарларимизга йўл олди.

Ташрифга доир қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Bugun — LIVE