Жамият - 23:28 · 16.06.2022

Ўзбекистон электр энергияси сотиб олиш бўйича Тожикистоннинг асосий харидоридан бири бўлди

Тожикистон буджетига 2022 йилнинг 5 ойида электр энергияси экспортидан 26,7 миллион доллардан ортиқ маблағ тушди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда республика бошқа давлатларга 24,2 миллион долларлик электр энергияси сотган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кам бўлган.
Афғонистон ва Ўзбекистон ушбу товарнинг асосий харидорига айланган.

Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлигининг аниқлик киритишича, 2022 йил бошидан буён республикада 8,4 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу 2021 йилга нисбатан 3,5 фоизга кўпдир.

Ушбу ҳажмнинг 7,6 миллиард кВт/соатдан ортиғи ГEСлар ҳиссасига тўғри келади. Ўз навбатида иссиқлик электр станцияларида 805 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. ИEСлар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ҳосилдорликни 18,4 фоизга камайтирган.

Аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон электроэнергетика компаниялари 2022 йил баҳор–ёз мавсумида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани хабар берилганди. Унга кўра, Ўзбекистон ёзда ҳар бир киловатт/соат учун 2 центдан тўлаб, 1,4 миллиард киловатт/соат электр энергияси олади.

Bugun — LIVE