Жамият - 10:52 · 16.06.2022

Ўзбекистонга ўтган 5 ойда қанча телефон импорт қилингани муълум бўлди

Ўзбекистонга январь–май ойларида хориждан 1,1 миллион дона телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга ўтган 5 ойда хориждан қиймати 80 миллион долларга тенг 1,1 миллион дона мобил телефон сотиб олинган. Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 216 311 донага ошган. Ўзбекистон 10 та давлатдан телефон импорт қилган.

Қуйида 5 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Хитой – 846 504 дона;
  • Вьетнам – 128 407 дона;
  • Ҳиндистон – 73 371 дона;
  • БАА – 47 112 дона;
  • Қозоғистон – 4030 дона;
  • Корея – 1 586 дона.

Ойлар кесимида телефон импорти:

  • январь – 129 766 дона;
  • февраль – 284 461 дона;
  • март – 286 056 дона;
  • апрель – 276 362 дона;
  • май – 124 393 дона.

Аввалроқ Ўзбекистонга 4 ойда хориждан 976 645 дона мобил телефон импорт қилингани ҳақида хабар берилганди.

Bugun — LIVE