Путиннинг ультиматумига кўнган компаниялар, янги ҳужжатларни қўлга киритган Украина разведкаси ва Россия армиясидаги етишмовчилик

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 16 июнь куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «The Guardian»

Европадаги Путиннинг ультиматумига кўнган компаниялар сони маълум бўлди

«Газпром»нинг европалик мижозларининг аксарияти рус гази учун рублда тўлашга ўтди. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасидаги учрашувда Россия ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак маълум қилди.

«Агар умумий истеъмолга қарайдиган бўлса, чиндан ҳам компанияларнинг кўп қисми бунга рози бўлди. Бу ҳажм бўйича тахминан 90–95 фоизни ташкил этади», — деган у.

Медведев: «Макрон, Шольц ва Драгининг Украинага сафаридан ҳеч қандай фойда йўқ»

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия бош вазири Марио Драгининг Киевга ташрифига муносабат билдирди. Унинг фикрича, бу ҳеч қандай фойда келтирмайди, чунки бу Украинани тинчликка яқинлаштирмайди.

«Қарангки, қурбақа, жигар ва макаронни қадрловчилар Киевга ташриф буюришни яхши кўради. Фойда ноль. Улар яна Европа Иттифоқига қўшилиш борасида ваъда берди. Ва ҳаммаси яхши. Фақат ҳозир бу Украинани тинчликка яқинлаштирмайди. Вақт эса ўтиб бормоқда», — деб ёзган Медведев уч ойлик танаффусдан сўнг Twiiter’да.

Донбассда ҳар куни Украинанинг 1000 га яқин аскари ҳалок бўлмоқда ёки яраланмоқда

Украинанинг «Слуга народа» фракцияси раҳбари Девид Арахамиянинг айтишича, Донбассда ҳар куни 1000 га яқин украина аскари ҳалок бўлади ёки яраланади. 200 дан 500 нафаргача одам вафот этади. Бу ҳақда у АҚШга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

«Йўқотишларга қарамай, Украина Донбассда жанг қилиш учун кучга эга», — дейди Арахамия. Унинг сўзларига кўра, Украина бир миллион одамни сафарбар қилган ва яна икки миллионни чақириш имкониятига эга.

«Бизнинг музокаралардаги позициямиз аслида анча заиф, агар шундай ҳолатда бўлсак, музокаралар столига ўтиришни истамаймиз. Биз қандайдир тарзда воқеаларни ортга қайтаришимиз керак. Украиналик ҳарбийлар ҳудудларни қайтариш учун қарши ҳужумга ўтиши лозим», — дейди Арахамия.

Россия армиясида дронлар ва уларни бошқариш учун операторлар йўқлиги маълум қилинди

Россия армиясида дронлар, шунингдек, уларни қандай бошқаришни биладиган одамлар етишмаяпти. Шу сабабли, Россия армиясига тегишли малакага эга одамларни ёлланма аскар сифатида жалб қилиш ишлари кетмоқда.

Бу ҳақда ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ўзининг YouTube’даги каналида эълон қилди.

Украина разведкаси Қрим кўпригининг батафсил техник ҳужжатларини қўлга киритди

Украина Мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармаси Қрим кўприги учун батафсил техник ҳужжатларни қўлга киритди. Бу ҳақда Украина разведкаси хабарда айтилди.

Разведканинг маълум қилинишича, Россия президенти Владимир Путиннинг яқин атрофидаги инсонлар давлат раҳбарига «Қрим кўприги»нинг «кафолатланган» хавфсизлиги ҳақида хабар берган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия ҳарбийлари вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда.

«Бироқ, стратегик объектнинг техник ҳужжатлари хавфсизлигини таъминлай олмайдиган одамларнинг тўлиқ хавфсизлик ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилиш қийин», дейилади Украина разведкаси ҳисоботида.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди