Қашқадарёда «Зил» ва «Nexia» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 16 июнь куни «Зил» ва «Nexia» автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.
Воқеа оқибатида, шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай енгил машина салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Н.Ў. вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашганди. Шунингдек, Фарғонада юк машинаси ағдарилиб кетиб, йўл четидаги 3 та машинага бориб урилгани ҳақида маълумот берилганди.