Жаҳон - 17:32 · 16.06.2022

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев икки жиноий иш бўйича оқланди

Бишкекнинг Первомайский тумани суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўйилган иккита жиноий иш бўйича суд жараёнини якунлади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Атамбоев «Калис-Ордо» турар жой массивидаги мактаб қурилиши чоғида Туркия фуқароларига қонунга хилоф равишда паспорт берганлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилганликда айбланган. Адвокат Сергей Слесаревнинг сўзларига кўра, прокуратура мактаб қурилиши ҳақидаги эпизодда айбловни қўллаб-қувватлашдан бош тортган.

Ушбу айблов доирасида Алмазбек Атамбаевни 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш сўралганди. Судья Мирлан Термечиков суддан чиқиб кетар экан, Атамбоев иккала жиноий иш бўйича ҳам оқланганини таъкидлаган.

Аввалроқ Қирғизистонда 2020 йилги тартибсизликлар бўйича суд иши бошланганди. Шунингдек, Садир Жапаров Қирғизистон Бош прокуратурасида «Ўш воқеалари» бўйича сўроқ қилинганди.

Bugun — LIVE