12:02 | 16.06.22 283
Самарқандда аёл болани шафқатсизларча калтаклади — видео
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан изоҳ берди
Самарқанд вилоятида аёл болани шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда аёл болани калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган. Матбуот котибга кўра, ҳолат қачон қаерда ким томонидан содир этилгани ИИБ томонидан ўрганилмоқда. Натижаси бўйича жамоатчиликка маълумот берилади.
Аввалроқ Самарқандда 1 ёшга тўлмаган ўғлини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилганди. Қотиллик бўлган куни эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан.