Жамият, Самарқанд - 14:26 · 16.06.2022

Самарқандда аёлнинг она-бола томонидан нега калтаклангани маълум бўлди

Самарқандда она ва бола аёлни «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби ҳолат бўйича «Bugun.uz»га қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ҳолат 13 июнь куни Иштихон тумани Орлот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган фермер хўжалигида содир бўлган. Ушбу ер хўжалигидан ижарачи сифатида фойдаланиб келаётган икки аёл ўртасида келишмовчилик юзага келган, жанжалга эса аёллардан бирининг ўғли ҳам аралашган. Шундан сўнг она-бола аёлга тан жароҳатлари етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода солиқ идораси ходими бошчилигида эркакни «самосуд» қилган тадбиркорлар ушланганди. Шунингдек, Сурхондарёда кундошини «самосуд» қилган аёл ва унинг опаси 3,5 йилга қамалган.

Bugun — LIVE