Самарқандда боласини калтаклаган аёлнинг кимлиги ва воқеа сабаби маълум қилинди
Самарқандда аёл болани шафқатсизларча калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Кадр: Telegram
Қайд этилишича, ҳолат 14 июнь куни Пайариқ туманида содир бўлган. Тумандаги Бошқўрғон МФЙда яшаб келаётган, 1988 йилда таваллуд топган, руҳий соғлом, турмуш ўртоғи билан яшаб келаётган аёл 2020 йилда туғилган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борганда у ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандига нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.